Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маиший техника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Божхона органлари томонидан маиший техника воситаларини ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда Қўштепа туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.Т бошқарувидаги “KIA BONGO III” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида муқаддам қўшни мамлакатдан республикамизга ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 146 миллион сўмлик
69 дона турли ўлчамдаги телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026