Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дмитрий Медведев Ўзбекистонга келди
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга 29-30 май кунларига белгиланган ташрифи доирасида Тошкентга етиб келди. Медведевни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олган.
Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон раҳбарияти билан икки давлат қўшма лойиҳаларининг амалга оширилишини муҳокама қилади. Асосий тадбирлар 30 майга белгиланган.
Россия бош вазири 30 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши, сўнгра Урганчда бош вазирлар даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда.
Аввалроқ Россия ҳукумати матбуот хизмати Медведевнинг ташрифи савдо-иқтисодий, инвестициявий, фан-таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига ҳамда энергетика, саноат, транспорт, юқори технологиялар ва қишлоқ хўжалигидаги қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишига бағишланишини маълум қилганди. Шунингдек, ҳамкорлик ҳақидаги бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026