Жамият | 17:41 / 30.05.2019
3959
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида йил бошидан буён фоторадарлар орқали қарийб 40 минг қоидабузарлик аниқланди

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи

Тошкент вилоятининг халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда мунтазам ишлаб келмоқда. 

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жойлашган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезликни меъёридан ошириш ҳолати бўйича 37 минг 891  та қоидабузарлик аниқланди. Ҳозирги кунда ушбу қоидабузарлик юзасидан белгиланган жарималардан 24 минг 519 таси транспорт воситаси эгаларининг манзилларига жарима қоғозлари етказилганлигига қарамасдан қонунда белгиланган тартибда жарималарни тўламаган. 

Ушбу рақамларни ҳисобга олиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида ундириш мақсадида вилоят ҳудудида мунтазам равишда Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент вилояти Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда “АUTO CON” ускунаси ёрдамида 60 кун муддат ичида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаб уларнинг автомашинасини жарима майдонига жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат  ичида  жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид