Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Сирож Солиҳ» жоме масжиднинг янги биносига биринчи ғишт қўйилди
Жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносининг биринчи ғиштини қўйиб бериш учун ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Қора-қамиш мавзесидаги “Сирож солиҳ” жоме масжиди 1990-йилларда собиқ шўролар давридаги қатағон сиёсати оқибатида ўз юртидан чиқиб кетишга мажбур бўлган Сирожиддин Солиҳ исмли ватандошимизнинг васиятига кўра, у кишининг маблағлари ҳисобидан қурилган.
Қарийб 30 йил мобайнида масжид таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Охирги пайтларда масжид жамоати сезиларли даражада ортиб, хонақоҳ торлик қила бошлаган. Маҳалла аҳли эзгу ният билан масжидни қайта қуриш таклифини илгари суришди. Ушбу хайрли ташаббус мутасадди ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватлангач шу йилнинг январь ойида масжидда қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди.
2000 метр квадрат майдонида қуриладиган масжид лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттирганлиги билан ажралиб туради. Хонақоҳ ва пастки қисм жами 3500 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ўрин олиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026