Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетди
Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йил 29 май куни Ўзбекистон фуқароси Алишер Жовлиев қурилаётган бинонинг юқори қаватидан тушиб кетган ва оғир аҳволда «Кангвон» университети касалхонасига олиб борилган.
Жабрланувчи Корея Республикасига 20 май куни Чунчон шаҳридаги «Кёнгин» университетининг тил ўрганиш курсида ўқиш учун келган ва пул ишлаш мақсадида жисмоний меҳнат билан шуғулланган.
Дипломатик ваколатхона вазиятни назоратга олган, иш берувчи ва ватандошимиз даволанаётган касалхона раҳбарияти билан алоқа ўрнатган. Иш берувчи ташкилот ташкилий масалаларни ҳал қилиш ва даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплашга тайёрлигини билдирган.
Корея Республикасининг тегишли хизматлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026