14:32 / 31.05.2019
3326

Жиззахда «Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати» мусобақаларининг республика босқичи бошланди 

Жиззах шаҳрида «Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати» мусобақаларининг республика босқичи бошланди. Мусобақалар 30 майдан 2 июнга қадар давом этади, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХББ. 

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХББ

Назарий шартга кўра, мусобақа иштирокчиларининг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари орқали аниқланадиган бўлса, мусобақанинг амалий шартида «Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш», «Ёнғин ўчириш эстафетаси» ва «100 метрга тўсиқлар оша югуриш» турлари бўйича ўтказилади.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХББ

Мазкур мусобақанинг биринчи босқичи 1-15 апрель кунлари туман-шаҳар миқёсида ҳар бир умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, ушбу босқичда ўқувчилар орасидан умум жисмоний тайёргарлик, яъни турникда тортилиш, 100 ҳамда 1000 метрга югуриш турлари бўйича энг яхши натижаларни кўрсатганлар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, туман-шаҳар терма жамоаси шакллантирилди ва иккинчи, яъни вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХББ

Мусобақанинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 1-18 май кунлари ўтказилди ҳамда вилоят терма жамоаси шакллантирилиб, учинчи босқичда, яъни республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХББ
Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХББ

Мусобақаларнинг биринчи ва иккинчи босқичларида умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан жами бўлиб, 200 минг нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар. Иккинчи босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, 14 та умумтаълим муассасалари терма жамоалари, шунингдек, 5 та ҳудуддан қизлар терма жамоалари, жами 132 нафар ўқувчи ўртасида ўтказиладиган мусобақанинг республика босқичида барча турлар бўйича ғолиблар аниқланади.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХББ

Барча ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. 

Top