Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрдўғаннинг С-400 бўйича ишчи гуруҳ тузиш таклифини қабул қилди
Фото: Global Look Press
АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия етакчиси Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг Анқара Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуалари сотиб олаётганлиги муносабати билан ишчи гуруҳ тузиш ҳақидаги таклифини ижобий баҳолади, деб хабар берди NTV телеканали.
"Трамп Эрдўғаннинг С-400 бўйича ишчи гуруҳ тузиш ҳақидаги таклифига ижобий ёндашди", - дея иқтибос келтиради телеканал ўз манбасидан.
Эрдўған чоршанба куни Трампга яна бир бор С-400 бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Туркия С-400 тизимини сотиб олишдан воз кечмаслигини ва унинг биринчи партияси июлда мамлакатга етказиб берилишини билдирди.
АҚШ С-400 тизими НАТО стандартига мос келмаслигини айтмоқда ва Туркияга нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Мавзуга оид
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025
Ливитт: Украина бўйича музокаралар давом этмоқда, лекин президентлар бу ҳафта учрашмайди
08:53 / 07.11.2025
Келгуси 10 йилда 100 млрд доллардан ортиқ: Трамп Ўзбекистон билан режаларга тўхталди
13:57 / 06.11.2025