Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди АҚШ визасини олмоқчи бўлганлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўрсатишлари керак бўлади
Эндиликда АҚШ визасини олиш учун ариза берувчилар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўрсатишлари лозим, деб хабар берди РИА Новости давлат департаменти вакилига таяниб.
"Давлат департаменти Америка визаси олиш учун ариза топширувчилардан қўшимча маълумот, жумладан, ижтимоий тармоқлардаги идентификаторлари тўғрисида маълумот сўраш мақсадида иммиграцион ва ноиммиграцион визалар учун ариза бланкаларини янгилади", - деди агентлик суҳбатдоши.
У аниқ муддатни айтмади, аммо Hill нашрининг ёзишича, янги қоидалар 31 майдан кучга кирган.
"Визага ариза топширувчилардан ушбу қўшимча маълумотларни тўплаш уларни текшириш ва шахсларини тасдиқлаш жараёнини такомиллаштиради", - деб қўшиб қўйди давлат департаменти ходими.
Hill нашрининг ёзишича, ариза берувчи ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини кўрсатиши мумкин, бироқ агарда бу маълумот нотўғри бўлиб чиқса, "жиддий иммиграцион оқибатлар"га олиб келади.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026