Жаҳон | 19:16 / 01.06.2019
4374
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Huawei Хитой ҳукумати билан яқин алоқада эканлигини билдирди

Фото: AP Photo/Jacquelyn Martin

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан Huawei корпорацияси Хитой ҳукумати билан яқин алоқада эканлигини билдирди. У бу фикрни Осиё-Тинч океани ҳудудида хавфсизлик масалалари бўйича Сингапурда бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда айтди.

"Huawei ҳукумат билан жуда ҳам алоқадор", - деди у.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, "Хитойда бизнеснинг ҳарбий соҳа билан интеграциялашуви чуқур илдиз отган".  Унинг сўзларига кўра, Вашингтон  "иқтисодий хавфсизликни миллий хавфсизликнинг ажралмас қисми деб билади".

Пекин Оқ уй маъмуриятининг бу қадамини "Америка фуқароларини чалғитиш ва мафкуравий қарама-қаршилик келтириб чиқаришга уриниш" деб баҳоламоқда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид