Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Мажбурий ижро бюросининг Булунғур туман бўлими давлат инспекторлари И.Мўминов ҳамда Ф.Хатамов 2019 йил 23 май куни соат тахминан 16:00ларда Булунғур тумани «Оқтош» маҳалласи «Шўрбедана» қишлоғида яшовчи фуқаро А.Халиловнинг яшаш хонадонига энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш қонунийлиги ҳолатини текшириш мақсадида боришиб, А.Халиловга электр энергияси истеъмолига тааллуқли бўлган ҳужжатларни тақдим этишни сўраган.
Шу пайт А.Халиловнинг ўғли Х.Халилов маст ҳолатда келиб қолади ва давлат инспекторларининг қонуний фаолиятларига фаол қаршилик кўрсатиб, ҳақоратлайди.
Сўнгра, уяли телефонларини ҳамда хизмат жетонларини тортиб олиб, давлат инспектори Ф.Хатамовга тан жароҳати етказади.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан фуқаро Х.Халиловга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
17:54 / 20.01.2026
МИБ қарздорларнинг телефони блокланиши мумкинлигини рад этди
09:45 / 12.12.2025
Ижтимоий тармоқларда МИБ номидан келаётган хабарлар фейк экани айтилди
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
10:06 / 27.11.2025