Жаҳон | 02:16 / 01.06.2019
10444
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШнинг 60 млрд долларлик маҳсулотига бож тўлови жорий қилди

Фото: EPA

Хитой ҳукумати АҚШнинг умумий қиймати 60 млрд долларлик 5 мингдан  кўпроқ турдаги товарларига жавоб импорт бож тўловларини киритди. Бу тўловлар 1 июнь соат 00:00дан кучга кирган.

Маълум қилинишича, АҚШнинг 2493 турдаги товарига бож тўловлари 25 фоизгача, 1078 турдаги товарига 20 фоизгача оширилган. Шунингдек, бож тўлови 947 турдаги товарга 10 фоизгача, 595 турдаги товарга 5 фоизгача оширилган. 

Хитойнинг бундай қадамга боришига АҚШ томонидан Хитойнинг 200 млрд долларлик товарига бож тўловининг 10 фоиздан 25 фоизгача оширилиши сабаб бўлган.

Аввалроқ Хитой ва АҚШ бир неча ой давомида савдо баҳсларини тартибга солиш бўйича музокаралар олиб борганди. Бу музокараларнинг охирги 10-раунди 9-10 май кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган, бироқ шундан кейин улар боши берк кўчага кириб қолган.

Мавзуга оид