Президент мактабларига биринчи куннинг ўзида 786та ҳужжат топширилди
1 июнь куни соат 18:00 ҳолатига Президент мактабларига жами 786 нафар номзод ҳужжат топширди. Бу ҳақда Президент мактаблари расмий сайти хабар берди.
Маълумот берилишича, улардан 394 нафари Хива шаҳридаги Президент мактаби учун бўлса, яна 187 нафар номзод Тошкентда, 106 нафар номзод Наманганда ва 99 нафари Нукус шаҳрида ўқиш истагини билдирган.
Ҳужжат топширган номзодларнинг 397 нафари ўғил бола ва 389 нафари қиз болалардан иборат.
Президент мактабига ҳужжат топширган номзодларнинг умумий сони биринчи қабул куни юзасидан синфлар кесимида қуйидагича тақсимотни ташкил этди:
326 нафари 4-синф;
161 нафари 5-синф;
127 нафари 6-синф;
87 нафари 7-синф;
83 нафари 8-синф;
2 нафари 9-синф.
Шу билан бирга, 719 нафар номзоднинг ҳужжатлари қабул қилинган бўлса, 37 нафар номзоднинг ҳужжатларидаги камчиликлари учун рўйхатга олинмади. Қолган ҳужжатлар ҳозирда кўриб чиқилмоқда.
Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида очиладиган Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш pm.xtv.uz сайти орқали ҳам амалга оширилади. Сайт орқали ҳар куни ва 24 соат давомида навбатсиз ҳужжатларни интернет орқали топшириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш 1 июндан бошланди.
Мавзуга оид
14:50 / 06.08.2024
Магистратура учун рад этилган аризаларни таҳрирлашга қўшимча муддат берилди
11:00 / 01.08.2024
1-синф учун микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул бошланди
14:56 / 01.07.2024
Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди
12:51 / 26.06.2024