Жамият | 17:50 / 03.06.2019
30683
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда аёл кишининг жасади гиламга ўралган ҳолда топилди. У Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкин

Ўзбекистоннинг бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 май куни Истанбул шаҳрининг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилган. 

ТИВ хабарида айтилишича, аёлнинг шахсини аниқлаб бўлмаган. Воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган аёллар қора сумкаси топилган.

Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бораётган жиноят-қидирув бўлими ходимлари билан алоқалар ўрнатган ва уларни ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик ўрнатишига ёрдам беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид