Спорт | 09:16 / 05.06.2019
11687
1 дақиқада ўқилади
Роналду устидан очилган жиноят иши тугатилди
Португалия миллий жамоаси ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду устидан АҚШ фуқаросига нисбатан жинсий зўрлаш жиноятини содир қилгани бўйича очилган суд жараёни тўхтатилди.
Bloomberg хабарига кўра, ўтган ойда судга томонларнинг бир-бирига ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақидаги хабарнома келиб тушган. Бунда ташаббуснинг қайси тарафдан чиққани ёки ўзаро келишув асосида ярашиб олингани ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябрь ойида Кэтрин Майорга исмли аёл футболчини жинсий зўравонликда айблаган ва воқеанинг 2009 йил Лас-Вегасда юз берганини айтган эди.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024