Жаҳон | 00:15 / 07.06.2019
15169
1 дақиқада ўқилади

Дубайдаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 киши ҳалок бўлди 

Фото: Dubai Police / Twitter

Дубайда сайёҳлар автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда амирлик полицияси твиттерда маълум қилди. 

Автоҳалокат 6 июнь кечки вақт Шайх Муҳаммад бин Зайд шоссесида юз берган. Автобусда бўлган яна 5 киши оғир жароҳатлар олган. Уммон давлат рақамига эга бўлган автобусда ҳаммаси бўлиб 31 йўловчи бўлган.

Ҳозирча йўловчиларнинг миллатлари ва воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид