Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖАРдаги миллий боғдан 10дан ортиқ шер қочиб кетди
ЖАР шарқидаги миллий боғдан 14та шер қочиб кетди, Лимпопо провинциясидаги шаҳарлардан бирининг аҳолиси эҳтиёткорликка чақирилди, деб хабар берди Capricorn FM радиостанцияси.
"Пхалаборва шаҳри ва унинг атрофида яшовчилардан эҳтиёткорликка риоя қилиш сўралмоқда, чунки 14та шер эркинликда. Шерлар Крюгер миллий боғидан қочиб кетган", - дейилади радиостанция хабарида.
News24 порталининг маълум қилишича, Лимпопо провинцияси ҳукумати миллий боғ вакиллари билан учрашувда йиртқичларни зудлик билан тутиб боққа қайтариш зарурлигини билдирган.
Аввалроқ Крюгер миллий боғида 2,5 ёшли гўдак леопард ҳужуми қурбонига айлангани хабар қилинганди. Парк рейнжерлари леопардни отиб ўлдиришган.
Мавзуга оид
08:25 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Очилиш ўйинида учта қизил кўрсатилди
13:57 / 21.12.2025
ЖАРдаги барда отишма. Ўнга яқин киши ҳалок бўлган
10:41 / 28.11.2025
Вашингтон–Претория можароси: Трамп ЖАРни G20 Майами саммитидан четлатмоқчи
21:27 / 06.11.2025