Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда Таймс-скверни портлатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Фото: Christina Horsten/dpa/Global Look Press
АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Нью-Йорк марказида портлашлар уюштиришни режалаштирган шахсни қўлга олди, деб хабар берди ABC телекомпанияси.
Телекомпания манбаларининг маълумот беришича, у Нью-Йоркнинг бош майдони – Таймс-скверни портлатиш учун "бир нечта граната сотиб олишга қизиқиш билдирган". Дастлабки маълумотларга кўра, у бирор-бир террорчи ёки жиноий гуруҳга алоқадор эмас.
Унга Бруклин райони судида айблов эълон қилиниши кутилмоқда.
2018 йил декабрда Канада фуқароси Абдулраҳмон Ал Бахназавий 40 йилга озодликдан маҳрум этилганди. У 2016 йилда Таймс-сквер ва Нью-Йорк метросида портловчи қурилмаларни ҳаракатга келтиришга уринган.
Мавзуга оид
12:21 / 01.01.2026
Зоҳран Мамдани – Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэри Қуръон билан қасамёд қилди
17:49 / 13.09.2025
Трамп Нью-Йоркда Қатар бош вазири билан тушлик қилди
21:33 / 28.05.2025
Тирбандлик солиғи Нью-Йорк шаҳрига 4 ойда 216 миллион доллар келтирди
21:10 / 02.04.2025