18:51 / 08.06.2019
6404

Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Ғор вилоятида “Толибон” ҳаракати жангариларининг ҳужуми оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.

Вилоят кенгаши раиси Ҳамидулла Мўтаҳиднинг  айтишича, толиблар Давлатёр туманидаги Пўшта Нур қишлоғидаги қўриқлаш постларига ҳужум уюштиришган.

Унинг аниқлик киритишича, ҳужум натижасида қишлоқ оқсоқоли ва яна икки киши яраланган.

Вилоят губернаторининг матбуот котиби Абдулҳақи Хатиби ушбу ҳодиса содир бўлганини тасдиқлади, аммо ҳужум ҳақида аниқ маълумотларга эга эмаслигини билдирди.

Top