Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар кам ухлаш артериал қон босими ошишига олиб келишини айтишди
Фото: Fotolia / Rido
Тиниқиб ухламаслик ҳамда камуйқулик артериал қон босими ошишига олиб келади, деб маълум қилди Аризона университети олимлари.
Олимлар 21-70 ёшли 300 нафар киши иштирокида тажриба ўтказиб шундай хулосага келишди. Тажриба иштирокчилари икки кун давомида махсус ускуна тақиб юришди. Ускуна ҳар 45 дақиқада уларнинг қон босимини ўлчаб турди.
Тажрибадан маълум бўлишича, яхши ухлай олмаган иштирокчиларда эртаси куни систолик босим кўтарилган.
Тиббиётчиларнинг фикрича, уйқунинг энг мақбул давомийлиги суткада олти-тўққиз соатдир.
Олимларнинг хулосаларига кўра, мунтазам равишда кам ухлаш гипертония касаллиги, стресс ва инсулин даражаси камайишига олиб келади. Тадқиқот муаллифлари ухлашдан олдин дераза пардаларини ёпишни ва ётоқхонага смартфон ёки ёрқин дисплейли бошқа техника буюмларини олиб кирмасликни маслаҳат беришди.
Мавзуга оид
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
23:21 / 01.02.2026
Шифокор тезроқ уйқуга кетишнинг оддий усулларини айтди
19:17 / 19.11.2025
Эркак ва аёлларда хуррак нега турлича? Сабаблар, хавфлар ва уни камайтириш бўйича лайфхаклар
13:12 / 25.03.2025