Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокор тезроқ уйқуга кетишнинг оддий усулларини айтди
Мутахассис уйқуга тайёргарликни камида бир соат олдин бошлашни тавсия қилди. Биринчи навбатда электрон қурилмалардан тўлиқ воз кечиш лозим. Унинг айтишича, смартфон, телевизор ва планшет экранларидан таралган ёруғлик мелатонин ишлаб чиқарилишини сусайтиради ва миянинг дам олиш режимига ўтишига халақит беради.
Фото: Depositphotos.com / AllaSerebrina
Испаниялик терапевт Висенте Меранинг сўзларига кўра, сурункали кам ухлаш умрни қисқартиради. У 20minutos нашрига берган интервюсида юзни илиқ сув билан ювиш тезроқ уйқуга кетишга ёрдам бериши мумкинлигини айтди.
Шифокор уйқуга тайёргарликни камида бир соат олдин бошлашни тавсия қилди. Биринчи навбатда электрон қурилмалардан тўлиқ воз кечиш лозим. Меранинг айтишича, смартфон, телевизор ва планшет экранларидан таралган ёруғлик мелатонин ишлаб чиқарилишини сусайтиради ва миянинг дам олиш режимига ўтишига халақит беради.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, иссиқ душ қабул қилиш ёки юзни илиқ сув билан ювиш танага ухлаш вақти бўлгани ҳақида “сигнал беради” ва бу тезроқ уйқуга кетишга сабаб бўлади.
Мера барқарор режимнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди. У ҳар куни, дам олиш кунларида ҳам бир вақтда ухлаш ва уйғониш кераклигини айтди, чунки айнан мунтазамлик биологик соатларни синхронлаштиришга ёрдам беради.
Мавзуга оид
19:17 / 19.11.2025
Эркак ва аёлларда хуррак нега турлича? Сабаблар, хавфлар ва уни камайтириш бўйича лайфхаклар
13:12 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди
20:47 / 14.03.2025
Олимлар уйқусизлик ва фитна назариялари ўртасидаги боғлиқликни аниқлади
14:36 / 04.01.2025