Тўлақонли уйқу соғлиқ ва организмнинг нормал ишлаши учун жуда муҳим, айниқса болаларда. Россиялик болалар эндокринологи, тиббиёт фанлари номзоди Анастасия Синицина уйқу етишмовчилигининг иммунитет, вазн, кайфият ва когнитив функцияларга салбий таъсири ҳақида маълум қилди.
“Яхши ухламаслик турли ҳамроҳ касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Уйқунинг бузилиши ҳиссий ҳолатнинг издан чиқишига, хотира ва диққатни жамлаш қобилиятининг пасайишига, реакция тезлигининг сусайишига, жинсий майл камайишига ва эркаклик қувватининг йўқолишига олиб келади. Уйқу уйғоқлик ва фаоллик пайтида сарфланадиган энергия ва кучимизнинг ўрнини тўлдиришга ёрдам беради. Фақат уйқудан кейингина ўзимизни тўлиқ дам олгандек ҳис қиламиз. У нафақат ҳаётнинг давомийлигини, балки унинг сифатини ҳам таъминлайди”, — деб огоҳлантирди мутахассис.
Унинг айтишича, уйқу муаммоси нафақат тиббий, балки ижтимоий жиҳатларни ҳам ўз ичига олади. Бу жиҳатларнинг аҳамияти, айниқса ҳозирги даврда бебаҳо. Узоқ вақт етарлича ухламаслик ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши исботланган: юмор туйғуси йўқолади, асабийлашиш, одамовилик ва бир хил муаммоларга ўралашиб қолиш ҳолатлари пайдо бўлади.
Атиги 4 соатлик уйқунинг йўқотилиши организмнинг ташқи таъсирларга реакцияси тезлигини 45 фоизга пасайтиради. Тўлақонли уйқу болаларда диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми белгиларини камайтириб, уларнинг хулқ-атворини яхшилаши мумкин. Қўшимча 20 дақиқалик уйқу эса боланинг мактабдаги ўзлаштириш даражасини оширади.
“1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар суткасига камида 11 соат, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлганлар суткасига камида 10 соат, 6 ёшдан 13 ёшгача бўлганлар суткасига камида 9 соат, 13 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар эса суткасига камида 8 соат ухлаши кераклиги исботланган”, — дейди педиатр.
Унинг таъкидлашича, уйқу маълум босқичларга — тез ва секин уйқу фазаларига бўлинади. Секин фаза ўз навбатида учта алоҳида босқичдан иборат. Тун давомида инсон тез ва секин фазаларнинг барча босқичларини босиб ўтади, сўнгра уйқу цикли яна қайтадан бошланади. Тўлиқ цикл одатда икки соат атрофида давом этади. Тун бўйи инсон 4-6 та циклни бошдан кечиради.
Педиатрия ва болалар эндокринологияси нуқтаи назаридан секин уйқунинг учинчи босқичи энг муҳим саналади, чунки айнан шу пайтда бола организмида тўғри ўсиш ва ривожланиш учун зарур бўлган гормонлар ишлаб чиқарилади.
Биринчи навбатда — ўсиш гормони. Ўсиш гормони (соматотропин) боланинг ўсиши ва ривожланишига кўп қиррали таъсир кўрсатади:














