Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Беларусь ягона валюта жорий этиш масаласини муҳокама қилди
Россия ва Беларусь иттифоқ давлат доирасида интеграцияни чуқурлаштириш бўйича музокараларда ягона валюта жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди «Интерфакс».
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Беларусь иқтисодиёт вазири Дмитрий Крутой билан учрашув якунларига кўра бу масала марказий банклар ўртасидаги музокараларда кўриб чиқилишини, қарор эса икки давлат президентлари томонидан қабул қилиниши билдирди.
Беларусь иқтисодиёт вазири ягона валюта борасидаги масала музокараларда асосий ўрин тутмаслигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ягона иқтисодий макон яратишнинг асосий шартлари барча йўналишларда амалга оширилиши, сўнгги босқич эса ягона валюта бўлиши лозим.
Россия ва Беларусь ўртасида иттифоқ давлати тузиш тўғрисидаги шартнома 1999 йил декабрда имзоланган бўлиб, 2000 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026