Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сумкадаги озиқ-овқатлар орасига нима яширилган эди?
Божхона ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортида уяли алоқа воситаларини яширинча олиб киришга уринган фуқаронинг “устомонлигини” фош этишди.
«Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро З.Р. ҳаракатланиш учун «яшил» йўлакни танлаб, божхона ходимининг оғзаки сўровида сумкалари ичида озиқ-овқат маҳсулотлари борлигини маълум қилди.
Бироқ, фуқаро З.Р. нинг қўл юклари рентген-сканер қурилмаларидан ўтказилганда, ушбу фуқаронинг “устомонлиги” фош бўлди. Сумкалар ичидаги озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган ва жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 26 миллион сўмлик, 114 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:15
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026