Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода халқаро кураш мусобақаси бошланди. Чемпионлар 3 000 доллардан олишади
Бухорода кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро кураш мусобақаси бошланди. Мусобақада 21 давлатдан келган 135 нафар полвон қатнашади. Курашчилар жами 10та вазн тоифасида гиламга чиқади.
Мусобақанинг очилиш маросимидан сўнг ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган Халқаро кураш федерацияси фахрий вице-президенти, Ўзбекистон кураш федерацияси президентининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов ўзбек миллий спорти ҳисобланган кураш сўнгги йилларда оммавийлигини йўқотгани ҳақида гапирди.
«Сўнгги йилларда курашга эътибор бироз сусайди. Энди биз бундай ишламаймиз ва ўзбек курашига янада кучли эътибор бериб, унинг нафақат халқаро майдонда шу пайтгача эришган обрўсини тиклаш, балки олдингидан ҳам юқорироқ даражага кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бугун Бухорода илк марта ўтказилаётган ушбу халқаро турнир шу ишларнинг дебочаси бўлади.
Биз ушбу турнирни ҳам доимий ўтказамиз. Шунингдек, дунёнинг турли давлатларида ўтказилиши тўхтаб қолган халқаро турнирларни тиклаймиз. Қисқаси, олдингиданда шижоат билан ишлаймиз.
Ўзбекистонда халқаро кураш мактабини очамиз. У Халқаро кураш академияси деб номланадими ёки Халқаро кураш институти дебми фарқи йўқ. Муҳими, бу мактабда бутун дунёдан кураш ихлосмандлари бўлган ёшлар келиб кураш сир-асрорларини, техникасини, шунингдек ҳакамликни ўрганишлари мумкин бўлади», дейди Юсупов.
Бу халқаро мусобақанинг соврин жамғармаси 70 минг АҚШ долларини ташкил қилади ва 10та йўналишда ғолиб бўлган полвонлар 3 000 минг АҚШ доллар, кумуш медаль соҳиблари 2 000 минг АҚШ доллар, учинчи ўринни олганлар эса 1 000 АҚШ долларидан мукофот олишади.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026