Жаҳон | 07:36 / 09.06.2019
4326
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги йўл-транспорт ҳодисасида 18 киши ҳалок бўлди

Фото: tori.ng

Нигерия жануби-ғарбида юк машинаси ва йўловчи автобусининг тўқнашувида 18 киши халок бўлди, деб хабар беради  Pulse Nigeria нашри.

Маълум қилинишича, воқеа Ондо штатида 8 июнда юз берган. 

Гувоҳлардан бирининг айтишича, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, қарама-қарши йўналишдан келаётган автобус билан тўқнашиб кетган. Шундан кейин иккала транспорт воситасига ўт кетиб, автобусдаги барча йўловчилар ҳалок бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид