Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда “Ҳаққоний тармоғи” террорчилик гуруҳининг 12 нафар командири йўқ қилинди
Афғонистон хавфсизлик кучларининг Хост вилоятида ўтказган операцияси давомида “Ҳаққоний тармоғи” террорчилик гуруҳининг 12 нафар командири йўқ қилинди, деб хабар берди Tolo News телеканали мамлакат миллий хавфсизлик директоратига (NDS) таяниб.
NDS баёнотида айтилишича, шунингдек, операция вақтида жангарилардан бири жароҳатланган, яна уч нафар гуруҳ аъзоси қўлга олинган. Бундан ташқари, қурол-яроғ ва портловчи моддалар мусодара қилинган.
“Ҳаққоний тармоғи” 2012 йилда АҚШ томонидан террорчилик гуруҳи деб эълон қилинган. Гуруҳ жангарилари АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийлари ва Қобулдаги элчихонасига ҳужумлар уюштиришган.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026