Ўзбекистон | 21:24 / 10.06.2019
11267
1 дақиқада ўқилади

ИИВ: йил бошидан буён 16,8 мингдан зиёд киши Тошкентда доимий рўйхатга қўйилди

2019 йил бошидан буён 312 минг нафардан ортиқ фуқаро хорижга чиқиш паспортини олди. Бу ҳақда ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди.

«Паспортлар Тошкент ИИББнинг барча туманлари ва вилоятлар бошқармаларида берилмоқда», - деди Б.Шорихсиев.

У май ойидан бошлаб хорижга чиқиш паспортини олиш жараёни соддалаштирилганлигига эътибор қаратди.

«2019 йил бошидан буён Тошкент шаҳрига 16,8 минг, Тошкент вилоятига 6,4 минг нафар фуқаро доимий рўйхатга қўйилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида 83,654 нафар киши вақтинча ҳисобга олинди», - деди Бадриддин Шорихсиев.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг фармонларига асосан 2072 нафар киши мамлакат фуқаролигига қабул қилинган.

Мавзуга оид