Жаҳон | 20:36 / 10.06.2019
3744
1 дақиқада ўқилади

Канада 2021 йилдан бир марталик пластик буюмларни тақиқлайди

Фото: РИА Новости / Павел Лисицын

Канада 2021 йилдан бир марта фойдаланиладиган пластик буюмларни тақиқламоқчи, деб маълум қилди мамлакат бош вазири Жастин Трюдо.

"Канада 2021 йилдан атроф-муҳитга зарар келтирувчи бир марталик пластик буюмларни тақиқлашини қувонч билан эълон қиламан",- деди Трюдо.  

Бундан ташқари, бош вазирнинг сўзларига кўра, пластик маҳсулот ишлаб чиқарадиган компаниялар пластик чиқиндиларни йиғиб олиш ва қайта ишлаш учун жавобгар бўлади.

Трюдо шунингдек, тақиқ остига тушадиган пластик маҳсулотлар рўйхати кейинроқ шакллантирилишини билдирди. Рўйхат илмий тадқиқотлар ва Европа иттифоқининг ушбу йўналишдаги ҳаракатларига асосланган ҳолда тузилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид