Жаҳон | 16:00 / 10.06.2019
7870
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШнинг Huawei’га нисбатан ҳаракатларини шармандалик деб атади

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

АҚШ Huawei компаниясига босим ўтказиш учун турли чораларга қўл урмоқда, йирик давлат учун хусусий компанияга нисбатан бундай ҳаракат қилиш шармандаликдир, деди Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан.

"Кейинги вақтда давлат котиби қаерга борса Хитой ҳақида гапираётганига эътибор бермоқдамиз. Аммо унинг барча баёнотлари ёлғондан бошқа нарса эмас. Масалан, Huawei билан боғлиқ вазиятни олайлик. АҚШ Huawei ва бошқа Хитой компаниялари хавфсизликка таҳдид солишини айтди, аммо буни тасдиқлайдиган ҳеч қандай далил келтира олмади", - деди Гэн Шуан.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ асоссиз айбловлар қилмоқда ва Huawei’га босим ўтказиш учун давлат қудратидан фойдаланмоқда. Бу йирик давлат учун ахлоқсизлик ва шармандаликдир".

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Euronews телеканалига берган интервьюсида Европа давлатлари Huawei компанияси билан алоқа қилмасликлари кераклигини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид