Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фориш»да ўзбек—француз мерганлари ҳамкорлигида машғулотлар ўтказилмоқда
Марказий ҳарбий округи «Фориш» тоғ дала ўқув майдонида Франция Қуролли Кучлари ҳарбий делегацияси томонидан «Снайпер кундалиги» дастури бўйича 3 босқичда машғулотлар ўтказилмоқда.
Дастлабки босқичда мерганлар аниқликка отиш назарияси бўйича билимларга эга бўлишади. Иккинчи босқичда эса назарий тайёргарликдан ўтган ҳарбийлардан ой давомида узоқликка отиш машқларини амалий бажариш талаб этилади. Сўнгги босқичда иштирокчиларга мутахассислик педагогикасига оид билимлар берилади.
Юқоридаги синовлардан аъло натижалар билан ўтган мерганларгина йўриқчи мақомига эга бўлиши мумкин.
Бир неча кундан бери француз офицери капитан Жан-Тама Тоер, катта сержант Лаша Сулакаури ҳамда сержант Миксил Кокашвили тоғ шароитида мерганлик амалиёти бўйича якуний босқич машғулотларини ўтказишмоқда.
Ушбу машқлар реал жанговар ҳаракатларга яқин тарзда, яъни ҳаракатланаётган автомобилда, бино, дарахт ортидан, тоғли ҳудудда кўриниши ёмон бўлган тунги шароитларда олиб борилмоқда. Унда тўғри нишонга олиш, ниқобланиш, жойни танлаш, узоқ ва яқин масофаларда қуролларни самарали қўллаш методлари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилган.
Мазкур ҳамкорликдаги машғулотларнинг ёпилиш тантанаси 13 июнь куни Франция давлатининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси иштирокида ўтказилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
14:45 / 14.01.2026
Ле Пен апелляцияси: президентлик сайлови масаласи судда ҳал бўлади
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
18:21 / 10.01.2026