Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кўп қаватли уйларни якка жисмоний шахс қурган. Буни қандай уддалаган?». Давлат солиқ қўмитаси хуфиёна иқтисодиётни таҳлил этмоқда
Фото: KUN.UZ
Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев шаҳар марказларида янги қурилган кўп қаватли уйларнинг айримлари якка жисмоний шахслар (юридик шахс эмас - таҳр.) томонидан қурилганини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Жисмоний шахс бу ишни қандай уддалагани бизни қизиқтиради, лекин у қандай солиқларни тўлаган бўлиши керак? Жисмоний шахс қурганда солиқ тўламайди-ку? Шунинг учун, уларнинг фаолияти ва даромадларини ҳисоблаб, белгиланган даромад солиғини тўлаш бўйича ҳамма корхоналарга талабнома чиқаряпмиз. Мана шу масалаларнинг оптимал ечимини янги таҳрирдаги Солиқ кодексига ҳам киритяпмиз», — дейди у.
Шунингдек, қўмита раиси ўринбосари тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев масаласига ҳам тўхталиб, шундай деди: «Унинг фаолияти бўйича солиқ базасини аниқлаб, жисмоний шахс сифатида қурилишларни олиб боргани тасдиқланса, даромад солиғига тортиш чораларини кўряпмиз».
Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси солиқ қонунчилигини бузгани айтилган тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев ва қурувчи Азиз Зокиров фаолиятини ўрганишни бошлагани ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
12:18 / 17.03.2026
Ўзбекистон кўчмас мулк бозори: нархлар қандай ўзгаряпти?
10:29 / 05.03.2026
Уй-жой қурилишида ер ажратиш ва рухсат бериш тартиблари тезлаштирилади
08:40 / 05.03.2026