Жаҳон | 08:30 / 13.06.2019
15050
1 дақиқада ўқилади

Сўровнома: Трампни 2020 йилги сайловларда неча фоиз америкаликлар қўллаб-қувватлашга тайёр? 

Фото: Joshua Roberts/Reuters

АҚШнинг аксарият аҳолиси 2020 йилги президентлик сайловларида амалдаги президент Дональд Трампдан кўра сенатор-демократ Берни Сандерсни ёки АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байденни кўпроқ қўллаб-қувватлаган бўларди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди. 

Буни аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномалардан бирига кўра, Байденга респондентларнинг 44 фоизи, Трамп учун 33 фоизи овоз берган бўларди.

Иккинчи сўровномага кўра, Сандерсни 42 фоиз, Трампни эса 32 фоиз респондентлар қўллаб-қувватлашга тайёр.   

Иккала сўровномада ҳам 25 фоиз америкаликлар аниқ жавоб бера олишмаган.

Сўровномаларда 1991 киши қатнашган. Хатолик 2 фоизни ташкил қилади.

Аввалроқ CNN ўтказган сўровнома америкаликлар Трампнинг 2020 йилги сайловларда ғалаба қозонишига ишонишларини кўрсатган. 

Мавзуга оид