Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Париждаги авиашоуда ўзи ишлаб чиқараётган бешинчи авлод қирувчи самолётини намойиш этади
Туркиянинг авиация-космик техникасини ишлаб чиқарувчи Turkish Aerospace Industry (TAI) компанияси 53-Париж авиашоусида илк бор ўзи ишлаб чиқараётган бешинчи авлод қирувчи самолётини намойиш этади. Авиашоу 17-23 июнь кунлари Париж яқинидаги Ле-Бурже шаҳарчасида бўлиб ўтади.
"Париж авиашоуси давомида TF [Turkish Fighter Project] дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган бешинчи авлод қирувчи самолётининг тўлиқ ҳажмдаги макети илк бор намойиш этилади", - деб хабар берди компания матбуот хизмати.
Компаниядаги манбанинг сўзларига кўра, ҳозирда TF-X (Turkish Fighter - X) номини олган бешинчи авлод қирувчиси лойиҳаси самолётга бўлган талабларни аниқлаш жараёнида.
"Айни пайтда TAI ишлаб чиқарилаётган намунанинг парвоз-техник хусусиятларини аниқламоқда", - деди у.
Компаниянинг маълум қилишича, Ле-Буржедаги авиашоуда шунингдек, Туркиянинг илк T129 ATAK жанговар вертолёти парвози намойиш этилади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026