Фан-техника | 08:00 / 13.06.2019
4797
1 дақиқада ўқилади

WSJ: Цукерберг Facebook ҳимоясидаги муаммоларда шахсан айбдор

Фото: REUTERS/Stephen Lam

Facebook асосчиси Марк Цукерберг компаниянинг фойдаланувчилар шахсий маълумотларини ҳимоялашидаги муаммоларига шахсан алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.   

Нашр маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқ шахсий маълумотлар махфийлигини 2012 йилдан таъминлаши керак бўлган. 

Бироқ, таъкидланишича, компания раҳбариятининг ўзаро электрон ёзишмалари компания топ-менежерлари ва шахсан Цукерберг махфийликни таъминламасликка қарор қилганларидан дарак беради.    

Ёзишмаларга кўра, Facebook раҳбарияти маълумотлар махфийлигини “устувор вазифа” деб ҳисобламаган.

Аввалроқ ОАВда Facebook’га фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқиши учун 5 млрд долларлик жарима солиниши мумкинлиги маълум қилинган. 

Мавзуга оид