Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AK-3 ва PM-3 қуролларидан отиш мусобақасида Тошкент ҳарбий округи пешқадам бўлди
Марказий ҳарбий округи полигонида АК-3 ва ПМ-3 қуролларидан отиш бўйича Мудофаа вазирлиги чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада олий ҳарбий ўқув муассалари, ҳарбий округлардан жами 32 жамоа – 195 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди.
Баҳслардан кўзланган асосий мақсад Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ўртасида бўлиб ўтадиган чемпионатга тайёргарлик кўриш ва кучли спортчиларни саралашдан иборат.
Натижаларга кўра, ПМ-3 йўналишидаТошкент ҳарбий округи шарафини ҳимоя қилган катта лейтенант Рустам Жавлиев 1-ўринни қўлга киритди. АК-3 йўналиши бўйича ҳам Тошкент ҳарбий округи мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Унга кўра:
1-ўрин: Тошкент ҳарбий округи. Майор Донёр Жуманов;
2-ўрин: Тошкент ҳарбий округи. Сержант Хабубулла Саидов;
3-ўрин: Тошкент ҳарбий округи. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Жамолиддин Камолов.
Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида Тошкент ҳарбий округи мусобақа пешқадамига айланди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билан юрти курсантлари ҳамда Марказий ҳарбий округ жамоасига насиб этди.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026