22:52 / 14.06.2019
13627

Албания бош вазири кортежи тошбўрон қилинди

Албания шарқида намойишчилар бош вазир ва Социалистик партия етакчиси Эди Рама кортежига мамлакатдаги сиёсий инқироз ортида ҳужум қилишди.

Бундан аввалги кун оммавий намойишлар ўтказувчи мухолиф Демократик партия Социалистик партиянинг парламентда президент Илир Метага муниципал сайловлар бекор қилингани сабабли ишончни текшириш ташаббуси туфайли Албания давлат тўнтаруви ёқасида турганини маълум қилган. 

Бош вазир кортежи 13 июнь оқшомда Либраж шаҳри бўйлаб ҳаракатланаётганда унинг йўлини намойишчилар тўсиб олган.

Маълум қилинишича, ғазаб отига минган намойишчилар кортеждаги машиналарга тош улоқтира бошлашган ва ҳайдовчи оломондан айланма йўллар билан қочишига тўғри келган. 

“Албания бош вазири Эди Рама кортежига тошлар билан одамлар ҳужум қилганда жиддий муаммодан қутулиб қолди. Бош вазир ҳайдовчиси оломондан айланма йўллар билан қочишга мажбур бўлган”, деб маълум қилинган хабарда.

Top