Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия С-400 сабабли санкция киритиладиган бўлса АҚШга жавоб қайтаришга тайёрлигини билдирди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олиши сабабли санкциялар жорий этиладиган бўлса Анқара Вашингтонга жавоб қайтаришга тайёрлигини билдирди.
"Агарда АҚШ салбий чоралар қўллашни бошласа, бизда ҳам жавоб қадамлари бор. Америка қатор қарорларни қабул қилди, биз индамай қараб турмоқчи эмасмиз. Бизга нисбатан салбий муносабат қилинса, биз ҳам худди шундай жавоб қайтарамиз", - деб таъкидлади вазир.
Човушўғлу Туркия С-400 сотиб олиш масаласида қатъий эканлигини ва сотиб олишдан воз кечмаслигини айтди.
"С-400 масаласида қатъий қарорга келганмиз ва ортга қайтмоқчи эмасмиз. Биз мана шундай тизимга бўлган эҳтиёжимизни қондиришимиз лозим эди ва буни Россия билан амалга оширдик", - деб таъкидлади у.
АҚШ Туркиянинг С-400’ларни сотиб олишига қарши чиқмоқда ва Анқарага санкциялар солиш билан таҳдид қилмоқда. Туркия ўз навбатида мажмуалар АҚШга хавф солмаслигини ва Анқара уларни сотиб олишдан воз кечмаслигини айтиб келади.
Шартномага кўра, Россия Туркияга тўртта С-400 дивизионини етказиб беради. Шартнома қиймати 2,5 млрд долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026