Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда 45 миллионга яқин одам пенсия ислоҳотларига қарши норозилик билдирди
14 июнда Бразилиянинг кўплаб шаҳарларида Америка кубоги бошланиши олдидан пенсия ислоҳотларига қарши норозиликлар бўлиб ўтди.
Todo Noticias каналининг хабар беришича, норозилик намойишлари 300 га яқин шаҳарда бўлиб ўтган. Бу намойишлар Жаир Болсонару жорий йил бошида президентлик қила бошлаган вақтдаги илк оммавий акция бўлди.
Иш ташлашларда ҳаммаси бўлиб 45 млн киши иштирок этган. Намойишлар давомида маршлар амалга оширилган, йўллар тўсилган, жамоат транспорти қисман ишламаган. Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро ва Фос-ду-Игуасу шаҳарларида тўқнашувлар юз берган.
Энг кўп одам Бразилиянинг энг йирик шаҳри – Сан-Паулуда кўчаларга чиққан. Бу ерда 14 июнь куни оқшомда Бразилия ва Боливия ўртасидаги футбол учрашуви билан Америка кубоги старт олди. Шу муносабат билан шаҳарда кўплаб сайёҳлар жамланган бўлиб, улар жамоат транспорт ишламагани сабабли қийинчиликларга дуч келганлар.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026