Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг қадимий байроқнинг 800 йиллиги нишонланмоқда
Бугун дунёдаги энг қадимий байроқ – Дания байроғининг 800 йиллиги нишонланмоқда.
Афсоналарда айтилишича, ушбу байроқ 1219 йил 15 июнда жанг майдонига тушган. Жанг Таллин яқинидаги Люнданиссе қишлоғида бўлиб ўтган.
Ушбу байроқ ҳақидаги қайдлар 1520 йилда – жангдан бир неча аср кейин даниялик икки солномачи томонидан битилган.
Солномачилардан бири Питер Ольсеннинг ёзишича, данияликлар эстлар ерида ғалаба қозонишган вақтда осмондан ушбу байроқ тушган ва янги миллий байроқ вужудга келган.
Тарихий қайдларда ёзилишича, самодан тушган байроқ 1713 йилгача Шлезвигдаги соборда сақланган ва собор қайта қурилаётган пайтда йўқолиб қолган. Айтишларича, у чириб йўқ бўлиб кетган.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
21:26 / 14.02.2026
Дания бош вазири Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди
17:08 / 02.02.2026