22:35 / 15.06.2019
4462

Молдова конституцион суди ўзининг парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорини бекор қилди

Фото: Валентин Огиренко / Reuters / Scanpix / LETA

Молдова конституцион суди фавқулодда мажлисида ўзининг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Молдовада февралда парламентга сайланган партиялар коалиция туза олмагани ва ҳукуматни шакллантира олмаганидан сўнг сиёсий инқироз бошланганди. Конституцияга кўра, парламент партияларида бунинг учун уч ой муддат бўлиб, шундан сўнг парламент тарқатиб юборилиши лозим. Бу муддат 9 июнь куни ниҳоясига етиши керак эди. Аммо конституцион суд «уч ой» 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатни англатишини маълум қилиб, коалиция тузиш учун сўнгги муддатни 7 июнь деб белгилаганди.

Президент Игорь Додонни қўллаб-қууватловчи социалистлар партияси ва ACUM блоки кирган коалиция 8 июнда ташкил этилди. Эртасига 2016 йилдан буён демократик партия назоратида бўлган ҳукумат конституцион судга мурожаат қилиб янги коалицияни ноқонуний деб топишни талаб қилди.  

Суд парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди. Янги тузилган ҳукумат президент Игорь Додон бу қарорга рози бўлмади ва мамлакатда қўшҳокимият пайдо бўлди.

14 июнь куни демократик партия ҳукумати истеъфога чиқишини ва мухолифат тарафига ўтишини эълон қилди. Партиянинг таъкидлашича, улар «ҳокимиятга ёпишиб олишмагани» ва «мамлакат фаровонлиги учун ишлашларини» шу йўл билан кўрсатишган.

Top