Видео: Андижон шаҳридаги уйлардан бирида катта ёнғин чиқди
Бугун, 15 июнь куни соат 10ларда Андижон шаҳри «Ёйилма» МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли 1-уйда ёнғин ҳодисаси рўй берган.
Олов асосан уйнинг том қисмида бўлган. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода уйлардан бирининг тепасида қуюқ тутун кўкка ўрлаётганини кўриш мумкин.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Андижон вилоят ИИБ маълумотига кўра, мазкур ёнғинда ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар йўқ. Аҳолининг уйларига ёнғин туташмаган.
Ёнғин ҳақидаги хабар Фавқуллодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўйича навбатчилик қисмига соат 09:10да келиб тушган ва зудлик билан ҳодиса жойига жами 12та, 10та асосий ва 2та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Биринчи машина ҳодиса жойига 09:17да етиб борган. Ўт ўчирувчилар томонидан қуршовга олинган ёнғин соат 09:55 да бутунлай бартараф этилган.
Ёнғин содир бўлган мазкур ҳудудга вилоятнинг мутасадди раҳбарлари етиб бориб, вазиятни назоратга олган. Шунингдек, тез тиббий хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ўз вазифаларини бажармоқда.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
15:37 / 07.11.2024
Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
14:57 / 05.11.2024