Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ сайёрамиз аҳолисининг сони бўйича прогноз эълон қилди
Сайёрамиз аҳолиси сони 30 йилдан кейин 2 млрд кишига кўпайиб, 9,7 млрдга етади, Ҳиндистон эса яқин йилларда Хитойни аҳоли сони бўйича ортда қолдиради. Бу ҳақда БМТнинг янги докладида айтилган.
“БМТнинг янги докладига кўра, дунё аҳолиси яқин 30 йил ичида 2 млрдга кўпайиб, ҳозирдаги 7,7 млрддан 2050 йилда 9,7 млрдга етади”, дейилган ҳужжатда. Аср охирига эса жами аҳоли сони 11 млрдга етиши мумкин.
БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаментининг аҳолишунослик бўлимининг таъкидлашича, дунё аҳолиси умр кўриш давомийлиги ошгани ва туғилиш даражаси пасайгани сабабли қаримоқда, аҳоли сони камаяётган давлатлар сони ошмоқда.
Умуман олганда дунё аҳолиси сони ошишда давом этаётган бўлса-да, унинг ўсиш суръатлари турли минтақаларда кучли фарқланади. “Янги демографик прогнозларнинг кўрсатишича, 9 та давлат 2050 йилгача даврда дунё аҳолисининг прогнозланаётган ўсишининг ярмидан кўпини ташкил қилади, булар: Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Танзания, Индонезия, Миср ва АҚШ (кутилаётган ўсиш пасайиб бориш тартибида)”, дейилган докладда.
“2027 йилга келиб Ҳиндистон, прогнозларга кўра, Хитойни дунёдаги энг гавжум давлат сифатида ортда қолдиради”, деб таъкидлаб ўтишган тадқиқотчилар.
Мавзуга оид
08:30 / 19.06.2026
Сўнгги 64 йилда дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги қанчага узайди?
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
09:02 / 11.06.2026