Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Донбассдан транспорт қамалини олиб ташлашни режалаштирмоқда
"Укрзализниця" (Украина темир йўллари) Донбасс билан қатновни тиклаши мумкин, деб ёзмоқда Liga.net компаниянинг 2023 йилга қадар тасдиқланган стратегиясига таяниб.
Ҳужжатда “ДХР” ва “ЛХР” билан мамлакатнинг қолган қисми орасидаги темир йўл ташувларига қўйилган тақиқни бекор қилиш кўзда тутилган.
2015 йилдан буён Украина ҳукумати назорати остида бўлмаган Донбасс ҳудудида рухсатнома режими амал қилади. “ДХР” ва “ЛХР”га кириш-чиқиш фақатгина ўтказиш пунктлари ёки Россия ҳудуди орқали амалга оширилиши мумкин.
Бундан ташқари, Киев 2017 йил февралда Донбассдан кўмир келтиришни тўхтатган.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026