Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсон Британия бош вазири сайловларининг 2-босқичида ҳам ғалаба қозонди
Фото: Reuters
Буюк Британия собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Консерватив партия раиси ва мамлакат бош вазири лавозимига сайловларнинг 2-босқичида катта фарқ билан ғалаба қозонди.
Жонсонга навбатдаги босқичда Консерватив партиянинг 313 депутатидан 126 нафари овоз берган. 2-ўринни 46 овоз билан амалдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант, 3-ўринни 41 овоз билан атроф-муҳит масалалари вазири Майкл Гоув эгаллаган.
Шунингдек, халқаро ривожланиш масалалари вазири Рори Стюарт (37 овоз) ва ички ишлар вазири Сожид Жавид (33 овоз) курашни давом эттиради.
Овоз бериш натижаларига кўра сайловлардан Brexit масалалари бўйича собиқ вазир Доминик Рааб чиқиб кетди.
Сайловнинг кейинги босқичлари 19 ва 20 июнь кунлари бўлиб ўтади. Шундан кейин бутун Британия бўйлаб Консерватив партиянинг 160 минг аъзоси икки финалчи орасидан бирини танлайди. Ғолиб 22 июлдан бошланадиган ҳафтада эълон қилинади.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026