Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футбол бўйича Испания миллий жамоасида бош мураббий ўзгарди
Луис Энрике Испания миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.
49 ёшли мутахассис охирги учта ўйинда оилавий сабаблар туфайли қатнаша олмаган, бу учрашувларга жамоани унинг ёрдамчиси Роберт Морено тайёрлаган эди.
Испания футбол федерацияси расмий сайтига кўра, бугун Морено бош мураббий этиб тасдиқланган.
«Қизил фурия» Робертнинг қўл остида Евро-2020 саралашининг Мальта (2:0), Фарер ороллари (4:1) ва Швецияга (3:0) қарши ўйинларида ғалаба қозонди.
41 ёшли Морено бунга қадар «Рома», «Сельта» ва «Барселона» клубларида ҳам Энрикега ассистент бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике ЖЧ-2018дан кейин Испания миллий жамоаси бошқарувига келган эди.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026