Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда саккиз ойлик фарзандини 9 минг долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Фото: Fotolia
Тошкентда фарзандини тўққиз минг долларга сотмоқчи бўлган жуфтлик қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 23 ёшли эркак ва 26 ёшли аёл ўтган йил октябрида дунёга келган ўғлини таниши, 27 ёшли аёлга 9 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда 20 кунлик чақалоғини 5 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
13:38 / 21.05.2026
Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
12:48 / 19.05.2026