15:40 / 20.06.2019
10537

Альцгеймер касаллигининг асосий хатарли омиллари маълум қилинди

Фото: DPA

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари Альцгеймер касаллигининг асосий хатарли омилларини маълум қилишди, дея хабар бермоқда vokrugsveta.ru сайти.

Альцгеймер касаллиги пайдо бўлиши сабаблари ҳақида бир неча гипотезалар мавжуд. Улардан энг кенг тарқалгани – деменция шакллари. Касалликнинг ўзига хослиги мия тўқималарида амилоид тошма ва нейрофибрилляр парчаларнинг тўпланиши саналади. Бироқ бу ўзгаришларга нима сабаб бўлиши ҳали ҳам аниқ эмас. Одам ирсий шартларни ўзгартира олмайди, бироқ касаллик профилактикаси учун одатларни ўзгартириши мумкин.

ЖССТ Альцгеймер касаллигини юзага келтирадиган 12 та омилни айтишди. Нейродегенератив касалликларга бағишланган кўп йиллик тадқиқотларни таҳлил қилиб, олимлар жисмоний фаолликнинг мавжуд эмаслиги, носоғлом овқатланиш ва алкоголни жуда кўп истеъмол қилиш Альцгеймер каби касалликлар хавфини оширади деган хулосага келишди.

Когнитив бузилишлар бошқа касалликлар ва саломатлик ҳолатлари фонида ҳам ривожланиши мумкин: диабет, юқори қон босими, холестериннинг юқори даражаси ва семизлик. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари Альцгеймер касаллигининг эшитиш қобилиятини йўқотиш ва депрессия билан алоқаси ҳақида ҳам огоҳлантиришмоқда. Бундан ташқари, ижтимоий изоляция ва ақлий ҳаракатсизлик ҳам касаллик ривожланишини чақириши мумкин.

Top