19:10 / 20.06.2019
27336

Қалампир экспорти электр энергия ва автомобиллар экспортидан ошиб кетди

Фото: iStock

2018 йил баҳорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги 62-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 15 минг гектардан ортиқ майдонга экспортбоп аччиқ қалампир кўчатлари қадалганди.

Ҳозирга келиб қалампир экспорти ҳажми кескин ошгани маълум бўлди. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 51 млн долларлик қалампир эскпорт қилган. Бу қиймат 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 13,4 баробар кўпроқни ташкил қилган.

Бундан ташқари, аччиқ қалампир экспорти ўсишда давом этмоқда: жорий январь-март  ойида у 25 млн долларни ташкил қилганди.

Қалампир экспорти пул ҳисобида енгил автомобиллар (18,6 млн доллар), қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари (22 млн доллар), кўнчилик хом ашёси (26,3 млн доллар) ва ҳаттоки электр энергия (47,2 млн доллар) эскпортини ортда қолдирган, ваҳоланки март ойида бир неча миллион долларга камроқни ташкил қилаётганди. 

Top