Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвилига Украина олий радасига сайланишга рухсат берилди
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина олий радасига 21 июлда ўтадиган муддатдан аввалги сайловларда сайланишига рухсат берилди. Бу ҳақдаги қарорни Киев суди чиқарган, деб хабар берган Владимир Зеленский президент этиб сайлангандан кейин Украинага қайта олган Саакашвилининг ўзи.
У судьяларни адолат тиклангани учун мақтаган. “Ғалабага яна бир қадам яқинроқ!”, деб ёзган Саакашвили Facebook’да.
Грузиянинг собиқ президенти ўз ватанида Россия давлат думаси депутатининг Грузия парламентидаги нутқи сабабли юзага келган ғалаёнларга изоҳ берган.
“Ҳозир барча масалаларни четга суриб, Грузияни яхши кўрувчи барча, жумладан тарафдорларим Иванишвили [“Грузия орзуси” ҳукмрон партияси етакчиси миллиардер Бидзина Иванишвили] тузумини олиб ташлаш учун кўчаларга чиқишлари керак”, деб таъкидлаб ўтган Саакашвили.
Сиёсатчи Иванишвилини мамлакат иқтисодиётини барбод қилишда, бу эса миллионлаб одамларнинг эмиграциясига олиб келганликда айблаган. “Кеча у устимиздан тўйгунча кулиб, ер билан битта қилди”, деб айтган Саакашвили Тбилисидаги норозилик намойишининг тарқатилиши ва полиция томонидан одамларнинг ўққа тутилишини назарда тутиб.
Сиёсатчи ҳукмрон партия етакчисини четлатиш унча ҳам қийин эмаслигини ва унинг тарафдорлари бунга “яқин эканликларини” айтган.
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026