Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия раҳбари Кипр иқтисодий ҳудудидаги ҳаракати учун Туркияга кескин чоралар кўрилиши билан таҳдид қилди
Фото: AP Photo/Riccardo Pareggiani
Евроиттифоқ Кипрнинг алоҳида иқтисодий ҳудудидаги ноқонуний ҳаракатлари учун Туркияга нисбатан кескин чораларни имкон борича тезроқ қабул қилади. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер маълум қилди.
"Туркия амалга ошираётган ишни қабул қилиб бўлмайди. Саммит Еврокомиссиядан имкон борича тезроқ чора кўришни сўради. Ва шундай бўлади ҳам. Чоралар унчалик юмшоқ бўлмайди", - деди у Еврокомиссия саммитида бу масалага алоҳида эътибор қаратилганини таъкидларкан.
Кипрнинг алоҳида иқтисодий ҳудудида улкан табиий газ конлари топилган. Ушбу ҳудуд чегаралар борасида баҳслашаётган Анқара газ конлари топилган жойга Fatih бурғулаш кемасини жўнатган. Туркиянинг билдиришича, бурғулаш ишлари 3 сентябргача давом этади.
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған мамлакат кипрлик-туркларнинг газ конларига бўлган ҳуқуқини керак бўлса қуролли кучлар ёрдамида ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди. 10 июнь куни Кипр ҳукумати Fatih кемаси экипажи аъзоларини ҳибсга олишга рухсат берди. Ҳозирда жами 25 киши ҳибсга олиниш хавфи остида турибди.
Мавзуга оид
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
20:58 / 14.05.2026
Қозоғистон Туркия дронларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонига айланади
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026